1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Мансур ал-Ғазақий -

Қози Абу Наср Мансур ибн Аҳмад ал-Ғазақий Фарғонадаги Ғазақ қишлоғидан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Имом, фозил, буюк фақиҳ, зоҳид ва тақводор эдилар. Фарзандлари у кишидан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 465 (милодий 1073) йил сафар ойининг йигирма олтинчисида, якшанба кечаси вафот этганлар. Самарқанддаги Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.