1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳамза ал-Хайлохий -

Ҳамза ибн Али ал-Хайлохий шу шаҳардан бўлиб, улуғ имом, фақиҳ, фозил киши ва Жузжония халифаси эдилар. Абу Наср Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғдамунийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 523 (милодий 1130) йил зулҳижжа ойининг ўн тўртинчисида Самарқандда вафот этганлар.