1445 йил 8 шаввол | 2024 йил 17 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Масъуд ал-Ўший -

Масъуд ибн Мансур ал-Ўший - Ўш шаҳридан. Кейинчалик Самарқандда яшаганлар. «Работи Ҳамза»да дарс берар эдилар. Фақиҳ, фозил кишилардан бўлиб, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али ас-Симнонийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Умар ибн Аҳмад ан-Насафийнинг таъкидлашларича, Масъуд ибн Мансур ал-Ўший аҳли оилалар билан ҳижрий 519 (милодий 1126) йилнинг зулҳижжа ойида бир кечада вафот этганлар.