Абу Рашод Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қосим ал-Ахсикатий - Абул Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Қосим ал-Ахсикатийнинг акалари. Адиб, фозил, гўзал шеърлар ёзувчи эдилар. Хуросонда кўпгина фозил шогирд чиқарганлар. Абул Қосим Маҳмуд ибн Муҳаммад ал-Ахсикатий ас-Суфий ва Абул Музаффар ас-Самъонийдан ҳадис илмидан таҳсил олганлар. Халил ибн Аҳмаднинг «Китоб ал-одоб»ларини шу кишидан таълим олганман. Ҳижрий 530 (милодий 1136) йилда вафот этиб, акаларининг ёнларида дафн қилинганлар.