Ахсикат – Фарғонанинг сўлим ва тоза шаҳарларидан. Бу ердан ҳадис илмининг пешқадам олимлари етишиб чиққанлар.
Абул Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Қосим ал-Ахсикатий тилшунос, гўзал шеърлар ёзувчи, тақводор, виқорли, чиройли сийратли киши эдилар. Тарих ҳақида китоблар таълиф қилганлар. Ахсикатда Абул Қосим Маҳмуд ибн Муҳаммад ас-Суфийдан дарс олганлар. Ақсода ҳижрий 520 (милодий 1127) йилда вафот этганлар.