1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Косоний -

Косон  Шош ортидаги шаҳар. Бу шаҳарда катта қалъа бор.

Абу Наср Аҳмад ибн Сулаймон ал-Косоний шу шаҳардан эдилар. Шамс ул-маликнинг (подшоҳлар қуёшининг) акаси хоқон Абу Шужо Хизр ибн Иброҳим замонларида қози ул-қуззот (қозиларнинг қозиси) эдилар. Самарқандда ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Самарқанд имом-хатиби Абул Маолий Муҳаммад ибн Наср ал-Мадиний ҳадис ривоят қилганлар. Хоқон Аҳмад ибн Хизр замонларида вазир лавозимида ишлаганлар. Ҳижрий 488 (милодий 1096) йилда Аҳмадхон замонларида шаҳид бўлганлар.