1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳасан аш-Шоший -

Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб аш-Шоший кўп ҳадислар билувчи ишончли муҳаддис эдилар. Илм талабида Хуросон, Жибол, Ироқ, Ҳижоз, Кур ал-Аҳвоз, Жазира ва Шошда бўлиб, ҳадислар ёзиб олганлар. Али ибн Хушрум, Исҳоқ ибн Мансур, Ҳасан ибн Муҳаммад ас-Саббоҳ, Амр ибн Абдуллоҳ ал-Удий, Абу Зуръа ар-Розий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Муқри ва Юнус ибн Абдулаълодан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 314 (милодий 927) йили Шошда вафот этганлар.