1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳайсам аш-Шоший ал-Бинкатий -

Бинкат – Шош қишлоқларидан.

Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ал-Бинкатий шу қишлоқдан. Бу киши асли термизлик бўлиб, кейин Бинкат қишлоғида яшаб, шу ерда қолиб кетганлар. Шунинг учун шу нисбат берилган. У киши адабиётни Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Қутабийдан ўрганган бўлиб, энг яхши шеърларни ёдлар эдилар. «Ал-Муснад ал-кабир» китобини жамлаганлар. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий, Аббос ибн Муҳаммад ад-Дуварий, Исо ибн Аҳмад ал-Асқалоний каби Хуросон ва Ироқ олимларидан дарс олганлар. Ўзларидан эса Абул Фазл Мансур ибн Наср ал-Коғазий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 350 (милодий 962) йилда вафот этганлар.