1447 йил 25 жумадис сони | 2025 йил 16 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Ийлоқий -

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Довуд ал-Ийлоқий Ийлоқ аҳлидан эдилар. Хуросонда Ҳасан ибн Масъуддан, Марвда Ар-Равздан, Нишопурда Муҳаммад ибн Яҳёдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Чиройли сийратли бу киши кўп хайрли иш қилар, кишиларнинг ҳожатларини чиқаришга доимо мойил эдилар. Биз билан Марвга келиб, менинг мадрасамда бир неча муддат яшадилар. Ҳижрий 539 (милодий 1145) йилда вафот этганлар ва Синждонда дафн қилинганлар.