1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Саъид ал-Фақиҳ ал-Усбоникатий -

Абул Ҳасан Саъид ибн Ҳотам ал-Фақиҳ ал-Усбоникатий Самарқандда яшардилар. Шайх, фозил, тақводор, парҳезкор ва фақиҳ эдилар. Самарқандда узоқ муддат истиқомат қилганлар. Ўғиллари Ҳасан шу ерда туғилган. Самарқандда Шофеъий мазҳаби фақиҳи Абул Ҳасан ар-Раҳбийдан таълим олганлар. Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд Абдураҳмон ал-Идрисий таълим олганлар. Ҳижрий 380 (милодий 991) йилдан олдин турк юртларига чиқиб кетиб, кейинчалик Усбоникатга қайтиб келганлар ва шу ерда вафот этганлар.