Абу Али Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Фақиҳ ал-Усбоникатий - Усбоникат шаҳридан бўлиб, Абу Наср Аҳмад ибн Зоҳир ал-Усбоникатийнинг жиянлари. Бу киши фақиҳ, фозил ва ҳисоб (математика) илмига моҳир эдилар. Самарқанд олимларидан таълим олиб, фақиҳ бўлганлар. Кейинчалик ўз шаҳарлари Усбоникатга жўнаб кетганлар. Самарқандга келиб, тижорат билан ҳам шуғулланар эдилар. Ҳижрий 370 (милодий 981) йилдан кейин Усбоникасда вафот этганлар.