1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Усбоникатий -

Усбоникат Мовароуннаҳрдаги шаҳар бўлиб, Исфижоб яқинида жойлашган.

Абу Наср Аҳмад ибн Зоҳир ал-Усбоникатий шу шаҳардан бўлиб, адиб, фозил, ишончли муҳаддис эдилар, қалблари яхши амаллар қилишга мойил эди. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Устоздан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар ва: «Аҳмад ал-Усбоникатий Самарқандда яшар эдилар. Ҳижрий 360 (милодий 972) йилдан кейин Самарқандда вафот этганлар», – деганлар.