1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Одамий аш-Шоший -

Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Одам ал-Одамий аш-Шоший Шош аҳлидан эдилар. Боболарининг исмлари Одам бўлганлиги учун бу кишига «ал-Одамий» нисбати берилган. Илм талабида Ироқ ва Ҳижозда бўлганлар. Ҳабиб ибн Муғира аш-Шоший, Ҳомид ибн Довуд аш-Шоший, Убайдуллоҳ ибн Восил ал-Бухорий, Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Идрис ар-Розий ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Муқридан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад аш-Шоший, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али ал-Ғаззол ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Иштиханий ҳадис ривоят қилганлар.