Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Яздодий Самарқандда кўп йил яшаган олимлардан бўлиб, у ернинг қозиси эдилар. Кейинчалик Мансур ибн Нуҳ замонида Хуросонда хазиначи лавозимида ишлаганлар. Сўнгра Бухорога келганлар. Абу Комил ал-Басирий айтадилар: «Бухорода ҳижрий 357 (милодий 969) йилда ҳадис ёзиб олганмиз. Ҳижрий 360 (милодий 972) йилда Самарқандга келганлар. Бу ерда аҳли оилалари ва ҳовлилари бор эди. Кишилар у зотдан ҳадислар ёзиб олардилар. Кейинчалик Фарғонада қози бўлганлар ва шу ерда ҳижрий 361 (милодий 973) йилнинг сафар ойида вафот этганлар. Тобутлари Самарқандга олиб келиниб, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар».