1446 йил 2 жумадис сони | 2024 йил 04 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Яъқуб ал-Лаолий ас-Самарқандий -

Абу Исҳоқ Яъқуб ибн Юсуф ал-Лаолий ас-Самарқандий Самарқанд аҳлидан бўлиб, «ал-Жавҳарий» куняси билан машҳур эдилар. Муслим ибн Абу Муқотил ал-Фазорий, Азҳар ибн Юсуф ал-Абдий, Исом ибн Ҳусайн ас-Самарқандий, Холид ибн Мухаллад ал-Қатавоний, Маккий ибн Иброҳим ал-Балхий ва бошқа Макка ҳамда Ироқ уламоларидан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Мусо ибн Шуайб, Муҳаммад ибн Саҳл, Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар. Илмга ниҳоятда чанқоқ, анча ҳадис жамлаган ва тўғpи йўлда юрувчи олим бўлганлар. Ҳижрий 265 (милодий 879) йил шаввол ойининг ўн саккизинчисида, якшанба куни кечаси вафот этганлар. Жанозаларини амир Наср ибн Аҳмад ас-Сомоний ўқиганлар.