1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Саъид ал-Вазоғарий ас-Самарқандий -

Вазоғар – Самарқанд қишлоқларидан.

Абу Усмон Саъид ибн Усмон ал-Вазоғарий ас-Самарқандий шу қишлоқдан. Самарқандда пахтадан тўқилган юпқа мато сотар эдилар. Абу Ҳанифа Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Толиқонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ҳадис ривоят қилганлар ва айтадилар: «Самарқандда у кишидан ҳадис ёзиб олганмиз. Ҳижрий 386 (милодий 997) йилнинг шаввол ойида Самарқандда вафот этганлар».