1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бакр ал-Фақиҳ ас-Самарқандий ал-Варсиноний -

Варсинон – Самарқанд қишлоқларидан.

Абу Аҳмад Бакр ибн Муҳаммад ал-Фақиҳ ас-Самарқандий ал-Варсиноний шу қишлоқдан бўлиб, у кишидан Абу Лайс Фатҳ ибн Убайд ас-Самарқандийнинг икки ўғиллари, яъни Абу Убайда ва Абу Абдураҳмон ҳамда Рабиъқ ибн Ҳисон ал-Кеший ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 351 (милодий 963) йилда Бухорода вафот этганлар. Самарқандга тобутларини кўтариб борганлар ва шу ерда дафн қилганлар.