Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Вазорий Вазор қишлоғининг солиҳ ва тақводор имом-хатиби эдилар. Абу Ҳафс Умар ибн Мансур ал-Ҳофиздан таълим олганлар. Бу киши ҳақларида Умар ан-Насафий шундай деганлар: «Аҳмад ал-Вазорий менинг қўшним эдилар. Менинг имло мажлисимда иштирок қилардилар. Ҳижрий 503 (милодий 1110) йилнинг барот кечасида Самарқандда вафот этиб, Сангдиза ёки Санждиза (Самарқанддаги маҳалла) қабристонида дафн қилинганлар».