Вазор («Зовзо» деб ҳам айтилади) – Самарқанддан тўрт фарсах узоқликдаги катта қишлоқ. Бу қишлоқдан илгари кўп олимлар чиққан.
Абул Музоҳим Сибоъ ибн Назр ал-Вазорий шу қишлоқда жомеъ масжиди қурганлар. Бу киши Самарқанднинг фозил, дину диёнатда машҳур, хайру саховатли, буюк олимларидан эдилар. Али ибн Абдуллоҳ ал-Мадиний ва Яҳё ибн Муин билан суҳбатдош дўст бўлиб, улардан таълим олганлар. Бу кишидан Абу Исо ат-Термизий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Ҳофиз ас-Самарқандий, Ҳасан ибн Али ат-Тусий, Муҳаммад ибн Мунзир ал-Ҳиравий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар. Абу Музоҳим ал-Вазорий ҳижрий 203 (милодий 819) йилда Ироқдан қайтиб, ҳижрий 269 (милодий 883) йилнинг жумодул аввал ойида вафот этганлар.