Абу Муҳаммад Юсуф ибн Али ан-Нужоникатий ал-Усрушаний Самарқандда муқим яшар эдилар. Бу киши фозил, фақиҳ бўлиб, «Масжид ул-атторин»да дарс берардилар. У зотдан муфассир Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 527 (милодий 1134) йилнинг рабиъул аввал ойида Самарқандда вафот этиб, Чокардиза қабристонининг шаҳидлар эшиги ёнида дафн қилинганлар.
*Нужоникат Самарқанд чеккасидаги Усрушана яқинидаги шаҳарча.