1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Форисий ал-Муфлиҳий -

Абу Бакр Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Форисий ал-Муфлиҳий – Самарқандда яшаган ишончли ва одил муҳаддис. Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрий, Абдураззоқ ибн Муҳаммад ал-Форисий ва Муҳаммад ибн Язид ал-Қаттон ал-Форисийдан ҳадис ривоят қилганар. Бу кишидан эса Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Идрисий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 364 (милодий 975) йилнинг зулҳижжа ойида Самарқандда вафот этганлар.