Абу Мансур Наср ибн Фатҳ ал-Мураббаий Самарқанд аҳлидан эдилар. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқандий, Муҳаммад ибн Солиҳ ат-Термизий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Сағоний, Муҳаммад ибн Исо ат-Тарсусий ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Коғазий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 316 (милодий 929) йилда вафот этганлар.
*Мураббаъа – Самарқанддаги работ. Бу работ яқинида яшаган кишига шу нисбат берилган.