Абу Солиҳ Аҳмад ибн Абдулазиз ал-Марзубоний Самарқандда амир бўлганлар. Ҳижрий 352 (милодий 964) йили Самарқандда амир Бектошнинг халифаси эдилар. Оталари Абдулазиз ибн Муҳаммад ал-Марзубондан таълим олганлар. Ҳижрий 386 (милодий 997) йили ҳаждан жўнаб кетаётганларида Бухорода вафот этганлар. Тобутлари Самарқандга олиб кетилиб, шу ерда дафн қилинганлар.