1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али ал-Мотуридий -

Қози Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Мотуридий имом эдилар. Бу кишининг оналари шайх ва имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг қизлари бўлганлар. Оталаридан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Абул Ҳасан ал-Мотуридий ҳижрий 511 (милодий 1118) йил рабиъул аввал ойида вафот этиб, Самарқанддаги Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.