1446 йил 20 шаввол | 2025 йил 18 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ас-Самарқандий ал-Лаббодий -

Муҳаммад ибн Тоҳир ас-Самарқандий ал-Лаббодий қози, имом эдилар. «Сиккат ул-лаббодин*»да турардилар. Устозлари Абул Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Баздавийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 515 (милодий 1122) йил сафар ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар.

*Самарқанд маҳаллаларида «Сиккат ул-лаббодин» (Кигизчилар кўчаси) бўлган. Бу жойни «Кўйи наматкунон» дер эдилар.