1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Кундий -

Абул Маҳомид Муҳаммад ибн Абдулхолиқ ал-Кундий Самарқанд аҳлидан эдилар. Бу киши фақиҳ, фозил, тақводор имом ва чиройли сийратли олимлардан эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладий ан-Насафийдан таълим олганлар. Жума кунлари жомеъ масжидида мавъиза қилар эдилар. Ҳижрий 551 (милодий 1157) йил рабиъул охир ойининг ўн учинчисида, душанба куни вафот этиб, Чоркардиза қабристонида дафн қилинганлар.

*Кундий – Самарқанд қишлоқларидан.