Умар ибн Саъид ал-Кундикатий ас-Самарқандий - Кундикат қишлоғидан эдилар. Имом Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Қассор ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Хоқон Иброҳим ибн Наср Тамғочхон вафот этган йили Самарқандда туғилганлар. Ҳижрий 525 (милодий 1132) йилнинг сафар ойида Борийда (Самарқанд ноҳиясидаги тоғ) вафот этганлар.
*Кундикат – Самарқанддаги Дарғамга яқин қишлоқ.