Абул Ҳасан Али ибн Мавжуд ал-Кушоний - Абул Маолий Масъуд ибн Ҳасан ал-Кушонийнинг жиянлари. Имом, фозил, воиз ва ҳақгуй эдилар. Амакилари Масъуд ибн Ҳасандан ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сурхакатийдан таълим олганлар. Марвда яшаганлар, у ердаги «Хоқония» мадрасасида дарс берганлар. Ҳижрий 480 (милодий 1088) йил рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси (яъни Лайлат ул-қадр кечаси) таваллуд топиб, ҳижрий 557 (милодий 1163) йил рабиъул аввал ойининг ўн еттинчисида, сешанба куни кечаси Марвда вафот этганлар.