1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Масъуд ал-Кушоний -

Абул Маолий Масъуд ибн Ҳасан ал-Кушоний имом, фозил, чиройли сийратли ва кўп хайрли иш қилувчи кишилардан эдилар. Самарқандда анча муддат имом-хатиб эдилар. Қусам разияллоҳу анҳу номли мадрасада дарс берганлар. Ҳижрий 540 (милодий 1146) йилда Самарқандда вафот этганлар. Қабрлари «Машҳади Қусам»нинг (Шоҳизинда қабристонининг) кираверишида.