1446 йил 20 шаввол | 2025 йил 18 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Маймун ал-Кушоний ал-Ҳожибий -

Абул Фатҳ Маймун ибн Тоҳир ал-Кушоний ал-Ҳожибий  - Кушония аҳлидан эдилар. Бу киши қози, раис ва имом-хатиб эдилар. Оталари Абу Аҳмаддан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Кушоний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 480 (милодий 1088) йили Самарқандда вафот этиб, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар. Ёки ҳижрий 391 (милодий 1002) йилда вафот этганлар (китобнинг асл нусхасида шундай берилган).