1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ал-Каданий -

Имом Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Али ал-Каданий - Кадан* қишлоғидан бўлиб, фозил имом эдилар. Бир йили Самарқандга қурғоқчилик келади. Ўшанда Абдуллоҳ ал-Каданий жамоа билан истисқо (сув ва ёмғир сўраш) намозини ўқиб, шундай дуо қилганлар: «Эй Парвардигор! Биз гуноҳкор бандаларингга хазоини ғайбингдан ёмғир ёғдиргин. Чунки мажусийлар жамланишиб, бизни масхара қилишиб, бизга қараб ўтиришибди. Улар биз истисқо намозини ўқиётганимизни билишади. Парвардигоро! Душманлар олдида бизни хижолат қилмагин. Агар ёмғир ёғдирмасанг, биз нажот топмаймиз». Дуо қилишлари билан ёмғир ёққан.

Абдуллоҳ ал-Каданий ҳижрий 402 (милодий 1012) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 483 (милодий 1091) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.

Кадан – Самарқанд қишлоқларидан.