Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Кабузанжакатий - Кабузанжакат* шаҳридан эдилар. Бу киши шу шаҳарнинг ишончли ҳуккомларидан (донишмандларидан) эдилар. Абу Саъд ал-Идрисий бу зотдан таълим олганлар. Ҳижрий 377 (милодий 988) йилда Кабузанжакасда вафот этганлар.
Сингиллари Фотима бинт Али ибн Нуъмон ал-Кабузанжакатия ҳам шу шаҳардан бўлиб, Назр ибн Расул ал-Яздодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Биз Фотимадан Кабузанжакатда ҳадис ёзиб олганмиз. У кишининг эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Ҳижрий 380 (милодий 991) йили Кабузанжакатда вафот этганлар».
*Кабузанжакат (Кабуданжакат) – Самарқанддан икки фарсах узоқликдаги шаҳар. Бу ердан кўп олим етишиб чиққан.