Абул Фазл Мансур ибн Наср ал-Коғазий - Самарқанд аҳлидан эдилар. Хуросонда «Коғаз ал-Мансурий» номи билан машҳур бўлганлар. Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Абу Жаъфар Муҳаммад ал-Жамол ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Исҳоқ ал-Исфаҳоний, Абу Бакр Ҳасан ибн Ҳусайн ал-Бухорий таълим олганлар. Ҳижрий 423 (милодий 1033) йилнинг зулқаъда ойида Самарқандда вафот этганлар.