Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Корзаний ал-Арбинжаний - Корзан* нисбати билан машҳурдирлар. Бу киши Корзан қишлоғининг раиси эдилар. Ота-боболари муҳаддис бўлиб, улардан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Арбинжан қишлоғида бу кишидан ҳадис ёзиб олганмиз. Ҳижрий 370 (милодий 981) йилда Арбинжан қишлоғида вафот этганлар».
*Корзан – Самарқанддаги қишлоқ ёки ноҳия. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Корзан – Самарқанд Суғдидаги Арбинжан яқинидаги қишлоқ».