Абул Фатҳ Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Фаробий - Фароб* қишлоғида яшаганлар. Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Форисий ва Абул Маолий Муҳаммад ибн Зайд ал-Ҳусайний ал-Ҳофиздан таълим олганлар. У зот 550 (милодий 1156) йилнинг арафа куни Фароб қишлоғида вафот этганлар. Ҳижрий 465 (милодий 1073) йили Самарқанднинг Харкон қишлоғида таваллуд топган эдилар.
*Фароб Самарқанддан саккиз фарсах узоқликдаги қишлоқ бўлиб, Сакий қишлоғи яқинида жойлашган.