Абул Ҳасан Али ибн Олим ал-Фоғий ас-Самарқандий - Фоғ қишлоғининг ҳокими ва имоми эдилар. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 430 (милодий 1039) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 511 (милодий 1118) йилнинг сафар ойида вафот этганлар. Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
Акалари Абу Ҳафс Умар ал-Фоғий ҳижрий 493 (милодий 1101) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар.
*Фоғ – Самарқанд қишлоқларидан.