1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ас-Самарқандий ал-Фороний -

Абу Мансур Муҳаммад ибн Бакр ас-Самарқандий ал-Фороний - Форон қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Зав ал-Карминий ва Наср ибн Аҳмад ал-Киндий ал-Ҳофиз ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Коғазий ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.

*Форон икки жойга берилган нисбат: бири Ҳижоздаги Форон тоғи, иккинчиси эса Самарқанддаги Форон қишлоғи. Бу қишлоқ Самарқанд билан Иштихон оралиғида бўлиб, Самарқанддан тўрт фарсах узоқликда жойлашган.