1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Иброҳим ал-Кушоний ал-Ғунжирий -

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Яъқуб ал-Кушоний ал-Ғунжирий  - Ғунжир қишлоғидан бўлиб, фақиҳ, фозил, чиройли сийратли, муфассир, воиз ва камтарин эдилар. Кушония билан Самарқанд оралиғидаги масофа ўн икки фарсахдир. Кушонияда Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Хатибдан, Самарқандда Абул Ҳасан Али ибн Усмон ал-Харротдан ва Бухорода Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ан-Насафийдан таълим олганлар. Шайх ул-ислом Маҳмуд ибн Аҳмад ас-Соғаржийнинг ўринларига Самарқанд жомеъ масжидида имом-хатиб бўлганлар. Ҳижрий 478 (милодий 1086) йилнинг зулқаъда ойида Ғунжир қишлоғида таваллуд топиб, ҳижрий 553 ёки 554 (милодий 1159 ёки 1160) йилда вафот этганлар.

*Ғунжир  Самарқанд Суғдидаги қишлоқ.