Абул Фазл Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ғотфарий ас-Саффор - Ғотфар* маҳалласидан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Комил ас-Самарқандийдан ҳадис илмидан кўп таълим олганлар. Хос муҳаддислардан бўлиб, ривоят қилган ҳадислари ишончли эди. Абу Саъд ал-Идрисий шу зотдан таълим олганлар. Ҳижрий 310 (милодий 923) йилнинг рабиъул охир ойида таваллуд топиб, ҳижрий 378 (милодий 989) йилда вафот этганлар.
*Ғотфар – Самарқанддаги мавзе. Шаҳар ичида у ер «Раъсу қантарату ғотфар» дейилар эди. У Самарқанд маҳаллаларидан бўлиб, катта ва чиройли.