Абу Зуръа Муҳаммад ибн Саҳл ал-Астрободий Астробод аҳлидан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. «Ал-Уннобий» нисбати билан машҳур бўлганлар. Вафотларига қадар Самарқанд муҳаддисларидан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 360 (милодий 972) йилдан олдин Самарқандда вафот этганлар.