Абу Назр Муҳаммад ибн Бакр ал-Аллуий ас-Самарқандий - Самарқанд аҳлидан эдилар. Катта боболарининг исмлари – Аллуя. Шунинг учун бу кишига «ал-Аллуий» нисбати берилган. Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 337 (милодий 949) йилда ҳаж қилгандан кейин Бағдодга келганлар.