Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурий - Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурийнинг акалари Аллоҳнинг солиҳ, фозил, тақводор ва парҳезкор бандаларидан эдилар. Илм олишга ниҳоятда қизиқардилар. Ироқда бўлиб, Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Ҳарбий ва Муҳаммад ибн Юнус ал-Кудаймийдан ҳадис ёзиб олганлар. Самарқанд жомеъ масжидида жума намозига йиғилар эдилар. Абу Саъд ал-Идрисий ва Абул Фазл Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Коғазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 348 (милодий 960) йилда вафот этганлар.