1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳусайн ат-Тоҳирий -

Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Таййиб ат-Тоҳирий Самарқанд аҳлидан бўлиб, амир Тоҳир ибн Ҳусайннинг авлодларидан. Самарқандда узоқ муддат халифа ва имом-хатиб эдилар. Шофеъий мазҳабида бўлганлар. Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Каробисий ва Абу Назр ар-Рашодийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз айтадилар: «Бир куни у кишининг қўлларида Абу Муҳаммад ал-Боҳилийнинг «Фазоилу Самарқанд ва машойихуҳо» («Самарқанд ва унинг машойихларининг фазилатлари») китобида у киши ривоят қилган ҳадисни кўрдим. Ҳижрий 389 (милодий 1000) йилда вафот этганлар».