Абул Қосим Али ибн Аҳмад ас-Сайрафий ал-Форисий Самарқандда вафотларига қадар яшаганлар. Ишончли шайх ва тўғри сўз муҳаддис эдилар. Абу Усмон Саъид ибн Абу Саъид ас-Суфий ва Абу Бакр Аҳмад ибн Мансур ал-Мағрибийдан таълим олганлар. 113 йил умр кўрганлар. Ҳижрий 515 (милодий 1122) йилнинг жумодул аввал ойида Самарқандда вафот этиб, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
*Сайраф – сарроф, пул алмаштирувчи дегани.