1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳасан ас-Соғаржий ад-Деҳқон -

Абу Аҳмад Ҳасан ибн Али ас-Соғаржий ад-Деҳқон Абу Ҳанифа мазҳабининг олими бўлиб, чиройли хулқли, фазл ва карам соҳиби эдилар. Ҳадис ривоят қилмаганлар. Аҳмад ибн Ҳишом ал-Иштиханий ва Абу Умайя Аббос ибн Таййиб ас-Соғаржийдан «Китоб ат-тафсир»ни ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Ҳижрий 360 (милодий 972) йили у кишидан шу китобни ёзиб олдик, икки йилдан сўнг вафот этдилар».

*Соғарж Суғднинг мусаффо ҳаволи катта қишлоқларидан бўлиб, бу ердан илгари кўп олим ва имомлар етишиб чиққанлар.