Абу Бакр Аҳмад ибн Халаф аш-Шухнокий - Шухнок* қишлоғидан эдилар. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримийдан, Ҳомид ибн Халаф ал-Қаттондан, Яъқуб ибн Исмоил ал-Хаффофдан ва Ҳотам ибн Равҳ ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Муҳаммад ибн Аҳмад, Бакр ибн Муҳаммад ал-Варасниний ва Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Кушоний ҳадис ривоят қилганлар.
*Шухнок – Самарқанд қишлоқларидан. «Менинг қўлимдаги «Луб ал-лубоб» («Оқилларнинг оқили») китобининг нусхасида «Шухнока» дейилган. Аммо «Муъжам ал-булдон» («Шаҳарлар қомуси») китобида эса «Шухнон» дейилган» (Абдуллоҳ Умар ал-Борудий).