Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад аш-Шоҳиний ас-Самарқандий асли форс бўлиб, Самарқандда туғилиб, шу ерда ўсганлар. Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Идрисий, Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ал-Кушонийдан таълим олганлар. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ва Самарқанднинг бир гуруҳ уламолари бу кишидан таълим олганлар. Кўп хайрли ишлар қилардилар. Фақиҳларга кўп хайру эҳсон берардилар. Ҳижрий 454 (милодий 1063) йил зулқаъда ойининг ўнинчисида вафот этганлар.