Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Жаноҳ ас-Санжадизакий - Самарқанднинг Санжадиза* номли маҳалласидан эдилар. Бу киши Самарқанддан беш фарсах узоқликдаги Катта Қатавон қишлоғида работ қурганлар. Абу Аҳмад аз-Зоҳид ал-Мутаввиъийнинг опаларининг ўғли. Абу Ҳафс Умар ибн Яъқуб ас-Санжадизакий, Ҳайсам ибн Жунайд ал-Қози ва Солиҳ ибн Мисмор ал-Кушмиҳанийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 305 (милодий 918) йили сафар ойига уч кун қолганда вафот этганлар.