1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ас-Санжадизакий -

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Холид ас-Санжадизакий асли марвлик бўлиб, Санкадиза қишлоғида яшаганлар. Шунинг учун бу нисбат берилган. Муҳаммад ибн Жаҳон ал-Марвазий, Хорижа ибн Мусъаб ас-Сарахсий, Мансур ибн Абдулҳамид, Абдуллоҳ ибн Муборак ва Нуҳ ибн Абу Марям ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Лайс ибн Таййиб, Осим ибн Абдураҳмон ал-Хузоий ва Аҳмад ибн Ҳишом ал-Иштиханий ҳадис ривоят қилганлар. Санкадиза қишлоғида вафот этганлар. Қабрлари ҳам ўша ерда.