1446 йил 2 жумадис сони | 2024 йил 04 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Умар ас-Санжадизакий -

Қози Абу Ҳафс Умар ибн Яъқуб ас-Санжадизакий - Самарқанднинг Санжадиза* номли қишлоғидан бўлиб, парҳез ва тақво соҳиби эдилар. Умар ибн Абу Муқотил вафотларидан сўнг у кишининг ўринларига қози бўлдилар. Абу Муқотилнинг икки ўғли – Солим ва Умардан; Исо ибн Язид ал-Фарро, Абу Исҳоқ ат-Толиқоний, Исмоил ибн Абу Увайс ҳамда Солиҳ ибн Абдуллоҳ ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса қози Муҳаммад ибн Жаноҳ ас-Санжадизакий ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 240 (милодий 855) йилнинг шаъбон ёки шаввол ойида вафот этганлар. 

*Санжадиза (Санкадиза деб ҳам айтилади) – Самарқанд маҳаллаларидан. Бир ривоятда «Самарқанд қишлоқларидан» дейилган.